Олисe келажаги ҳақида қарор қабул қилди
Франциялик ҳужумчининг кейинги манзили маълум бўлди.
24 ёшли француз ҳужумчиси Майкл Олисе «Бавария» билан амалдаги шартномаси якунланганидан сўнг Испания чемпионатида фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, Олисе ўзини айнан Ла Лигада синаб кўришни истамоқда. Футболчининг бу истагидан «Реал» ва «Барселона» раҳбарияти хабардор. Ҳозирда Олисени «Бавария» билан боғлаб турувчи шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади ва мюнхенликлар уни узайтириш тарафдори.
Жорий мавсумда Олисе «Бавария» таркибида барча мусобақалар доирасида етти ўйин ўтказди. Ушбу баҳсларда форвард саккизта гол урди ва учта голли узатма берди.

Фикрлар