Олисега кучли даъвогар чиқди
Трансфер эҳтимоли ошяпти
«Ливерпуль» раҳбарияти Мюнхеннинг «Бавария» аклуби юлдузи Майкл Олисени қўлга киритиш учун курашга қўшилишга тайёр.
Football Insider нашри маълумотича, мерсисайдликлар 24 ёшли француз футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Олисе ҳозирча «Бавария» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган.
Шу билан бирга, футболчини ўз сафига қўшиб олишда асосий даъвогар сифатида «Реал Мадрид» тилга олинмоқда. Мюнхен клуби раҳбарлари франциялик ярим ҳимоячи учун камида 200 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Майкл Олисе Германия чемпионати доирасида «Бавария» таркибида тўртта ўйин ўтказди. У шу баҳсларда тўртта гол урди ва бир марта голли узатма берди.

Изоҳлар (0)