“Олмалиқ”нинг ўртоқлик учрашувидаги рақиби ўзгарди

 

Аввалроқ хабар берганимиздек “Олмалиқ” жамоаси 17 январь куни Швейцариянинг “Вил 1900” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилганди.

Клуб матбуоти хизматининг хабар беришича, баъзи сабабларга кўра Швейцария жамоаси билан ўйин бекор қилинди. Уларнинг ўрнига жамоамизга Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтайди.

Учрашув маҳаллий вақт билан 16:00да бошланиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!