Ольмо фаолиятини "Барса"да эмас, бошқа клубда якунлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ва «Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўз профессионал фаолиятини қайси клубда якунлашни исташини маълум қилди.

Fichajes нашри хабар беришича, футболчи келажакда яна Загребнинг «Динамо» жамоасига қайтишни орзу қилади. Дани Ольмо айнан шу клуб таркибида катта футболга қадам қўйган ва илк йилларида хорват жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ҳозирда 28 ёшдаги ярим ҳимоячи «Барселона» сафида 2024 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. У билан тузилган амалдаги шартнома 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Мутасаддилар Ольмонинг трансфер қийматини тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида Дани Ольмо етти учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларига уч бор голли пас йўллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!