Онана «Манчестер Юнайтед»да қолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «Монако» камерунлик дарвозабонни сотиб олиш имкониятини кўриб чиққан, аммо «Манчестер Юнайтед» белгилаган маблағ клубни орқага чекиндирган. Англия гранди 30 ёшли посбон учун 35 миллион евро талаб қилмоқда.

Хабарга кўра, бу миқдорни Саудия Арабистони клублари ҳам, ўтган мавсумда Онана ижара асосида ўйнаган Туркиянинг «Трабзонспор» жамоаси ҳам тўлашга тайёр эмас. Шу билан бирга, дарвозабоннинг ўзи ҳам «Манчестер Юнайтед»да қолишни истамоқда. Эҳтимол, у янги мавсумни «қизил иблисларлар» таркибида иккинчи рақамли дарвозабон сифатида бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Манчестер Юнайтед» Онанани «Интер» клубидан 50 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Шу вақтга қадар у манчестерликлар сафида 102 та ўйин ўтказиб, 150 та гол ўтказиб юборган ва 24 марта дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!