“Ўрмончилар” “ўзидан кетиб қолди”
Англия Премьер-лигаси иштирокчиси “Ноттингем Форест” ёзги трансферлар ойнаси даврида етакчиси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб юбориш орқали мўмай даромад ишлаб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, 22 ёшли истеъдод эгасига бир неча қудратли клублар, хусусан, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” ҳам кўз тикмоқда.
“Ўрмончилар” ўз ўйинчисига бадавлат клублар қизиқиш билдираётганини инобатга олиб, бу трансфердан 137 миллион еврогача бўлган маблағ олишни режалаштиряпти. Ўйинчининг шартномасида трансфер имконини берадиган бадал суммаси белгиланмаган.
Эллиот Андерсен аслида “Ньюкасл” тарбияланувчиси ҳисобланади. Орада бир мавсум ижара асосида “Бристол Сити”да ҳам ўйнаган. Бироқ “Ньюкасл” уни 2024 йилнинг ёзида 41,2 миллион еврога “Ноттингем Форест”га сотиб юборган эди.



Фикрлар