
Ўртоқлик ўйинида "Динамо" "Арал" билан дуранг ўйнади
"Динамо" ва "Арал" ўртасида Тошкентдаги "Дўрмон" ўйингоҳида ўтган назорат ўйини якунланди.
Мазкур учрашувда жамоалар кучи тенг келди - 1:1.
51-дақиқада Станоевич ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Қалмағамбетов 53-дақиқада жавоб қайтарди. Ушбу учрашувда икки жамоа мураббийлар штаби асосий жамоадан ташқари, бир қатор янги ёш ўйинчиларни синовдан ўтказди.
Фикрлар