Ўрунов "модный" йигит!

Россия премьер-лигаси вакили “Урал”нинг конголик легионери Иллой-Айет Эммерсон Sport24 нашрига берган интервьюсида янги жамоадаоши Остон Ўрунов ҳақидаги саволга ҳам жавоб бериб, легионеримизнинг кийинишдаги диди ҳақида гапирди.

Эсингизда бўлса, Остон Ўрунов 2020 йили “Уфа”дан “Спартак” жамоасига ўтганидан кейин ижтимоий тармоқларга Gucсi ва Louis Vuitton каби брендлардан харид қилинган қимматбаҳо кийимлар суратини эълон қилганди.

16032733652133143154

Ҳамюртимизнинг бу иши турли гап-сўзларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлган ва айрим мутахассислар ҳамда футболчилар Ўруновни танқид остига олган эди.

Эммерсондан ҳам Ўруновнинг кийиниш услуби ҳақида сўрашди. Жавоб ўзига хос бўлди!

- Ўрунов Екатеринбургда ҳам Louis Vuitton кийимларида юрадими?

- Фақатига Louis Vuitton брендида эмас. Жуда эътибор бериб қарамаганман, лекин Остон турли мода уйларидан келтирилган кийимлар бор.

Агар унинг бунга қурби етса, шундай кийинишни ёқтирса, нега бу ишни қилмаслиги керак?

“Урал”нинг асосий ҳимоячиларидан ҳисобланган Иллой-Айет Эммерсон профессионал футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Черноморец”, “Карпати”, “Олимпик Донецк”, Даниянинг “Вайле”, Гонконгнинг  “Гонконг Фули”, Россиянинг “Армавир”, “СКА Хабаровск” жамоаларида тўп тепган.

26 ёшли футболчи ёзги трансферлар мавсумида Екатеринбург жамоасига кўчиб ўтди ва Россия премьер-лигасида тўққизта, мамлакат кубогида учта учрашув ўтказиб, жамоадошларига битта голли пас узатди.

orig_389805

Остон Ўрунов “Урал” сафидага 2 сентябрь куни кўчиб ўтган. Бир неча позицияда ўйнай оладиган легионеримиз Екатеринбург жамоасида ҳозирча премьер-лигада иккита ва кубок баҳсида битта ўйинда майдонга тушиб, жами 79 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Орада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяда ташкил этилган йиғинида қатнашган 21 ёшли футболчимиз Камерунга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида рақиблар дарвозасига тўп киритиб, ҳамюртларимизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Остон Ўрунов “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, “шерлар” таркибида етарлича имкониятга эга бўлмаган ярим ҳимоячи Наманганга йўл олади. “Навбаҳор”да ўз салоҳиятини кўрсата олган ёш футболчи тез орада Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтади.

2020 йилнинг бошида “Уфа” тошкентлик темирйўлчилардан Остон Ўруновнинг трансферини сотиб олди. Дастлабки ярим йилликда креатив ўйини билан кўпчиликни лол қолдирга ўзбек футболчини  Россиянинг бир неча клублари ўз сафига чорлайди.

Ўруновнинг легионерга айланишига катта ҳисса қўшан Шамиль Газизов уни ўзининг ортидан “Спартак”га олиб ўтади. Мовсква клубида уфалик мутахассиснинг раҳбарият билан муносабатлари бузилган унинг футболчига айланиб қолган Остоннинг ҳам ишлари юришмай қолди.

Ниҳоят, бир ярим мавсум давом этган мавҳумликлардан кейин, 21 ёшли футболчимиз “Спартак” билан 2025 йилнинг ярмигача  тузилган шартномани бекор қилиб, “Урал”га кўчиб ўтди.

volga_3

Екатеринбург клуби Ўрунов билан 2024 йилнинг 30 июнигача битим тузган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!