Ўруновга "шапалоқ"!

Metaratings.ru сайти “Уфа” раҳбарияти мавсум якунланганидан кейин “Спартак” жамоасига тегишли бўлган Остон Ўруновнинг трансферини сотиб олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, “Спартак”дан бир мавсум ижарага олинган ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг ҳаракатлари “Уфа” бош мураббийи Алексей Стукаловни қониқтирмаган.

“Спартак” ва “Уфа” ўртасидаги келишувга кўра, Остон Ўрунов уфаликлар сафида маълум миқдорда майдонга тушса, ҳозирги жамоаси унинг трансферини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу трансфер учун уфаликлар пойтахт клубига бир миллион евро тўлаши белгилаб қўйилган.

Остон Ўруновнинг “Уфа”га учинчи марта келиши ҳам унинг фаолиятида ижобий бурилиш ясай олмади. 21 ёшли ҳужумкор футболчи жорий мавсумда Россия премьер-лигасида ўн бир марта майдонга тушиб, жами 477 дақиқа ўйнади ва бирорта самарали натижа қайд эта олмади. Аксинча, икки марта огоҳлантирилди.

9a628ebf02303feca94e8fe73f429e17

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда нафақат Ўрунов, балки “Уфа”нинг ҳам ишлари умуман юришмаяпти. Бошқирдистон жамоаси бу мавсум премьер-лигадаги жойини бой бериши катта эҳтимол. Охирги ўриндаги уфаликларнинг ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани йўқ.

Демак, бу клуб Остон Ўрунов трансферидан воз кеча, “Спартак” билан 2025 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган ҳамюртимиз яна Москвага қайтиб боради. Табиийки, “Спартак” уни асосий таркибга киритмайди. Ўрунов олдида ё ўзига бошқа жамоа топиш, ёки Миллий футбол лигасида “Спартак-2” таркибига қўшилиш имконияти бўлади, холос.

Мураббий Умаровни кечирмадими?

БАТЭ бош мураббийи Александр Михайлов журналистлар билан учрашувда ўзи билан можаролашиб қолган ўзбекистонлик легионер Шаҳбоз Умаров ҳақидаги саволга батафсил жавоб беришдан ўзини олиб қочди.

- Нихайчик, Скавиш ва Яблонский каби тажрибали ўйинчилар бўлмаган ҳозирги таркиб билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Ҳаммаси жойида. Мен қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Муаммо йўқ. Натижаларимиз яхши. Шогирдларим талабларимни илғаб олаётганидан мамнунман. Ҳар бир ўйинда тузатилиши керак бўлган жиҳатлар кўзга ташланмоқда. Ҳозирча, ҳаммаси жойида.

- Ҳалигача Шаҳбоз Умаров майдонда кўринмаяпти. Тарбия жараёни қандай кетяпти?

Ҳеч нарса дея олмайман. У асосий жамоа билан шуғулланяпти.

20211108170941

Игорь Сергеев бир поғона пастлади

Қозоғистон премьер-лигасида энг қиммат ўйинчи ўзгарди. “Астана” жамоаси яқинда Туркиянинг “Хатайспор” клубидан ижарага олинган либериялик ҳужумкор футболчи Муҳаммад Камарани мусобақа қайдномасига киритди.

24 ёшли футболчининг трансфер суммаси 2,4 миллион еврога баҳоланмоқда ва у жорий мавсумда премьер-лиганинг энг қиммат ўйинчиси бўлади.

Муҳаммад Камари футболчилик фаолиятини АҚШда бошлаган. Кейинчалик Германияда ҳам тўп тепган.

Камара келгунга қадар, Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат ўйинчиси номини “Қайрат”нинг польшалик легионери Яцек Гуральски ўзида сақлаб турганди.Европалик ярим ҳимоячи 1 миллион 800 минг еврога баҳоланган. У энди иккинчи поғонага тушди.

Ундан кейинги ўринда қайд этилган “Тобол”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергевв ҳам табиий равишда учинчи ўринга пастлади. “Пахтакор” тарбияланувчининг айни пайтдаги трансфер нархи бир миллион 700 минг еврони ташкил қиляпти.

photo_164193

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!