Осака Викага бош совринни совға қилди

Наоми Осака "Western & Southern Open" турнирининг финал баҳсида Виктория Азаренко билан ўзаро рақобатлашиши керак эди.

Бироқ Наоми чап оёғидаги жароҳати сабаб, ушбу ўйинни ўтказмасликка қарор қилди ва ўз-ўзидан Виктория мусобақа ғолибасига айланди.

Беларуслик теннисчи мусобақа ташкилотчилари томонидан 285 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва 900 рейтинг очкоси билан тақдирланди. Осака эса финалга қадар етиб келгани учун 152 минг 999 АҚШ доллари ва 585 очкони қўлга киритди.

Вика 2016 йилдан буён бирор маротаба бош совринни қўлга кирита олмаётган эди. "Western & Southern Open"даги муваффақият сўнгги тўрт йилликдаги илк бош соврин бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!