Осимхен дунёдаги энг зўр жамоа номини айтди
«Галатасарай» форварди Виктор Осимхен Чемпионлар лигасида «Барселона»га қарши бўладиган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
- «Барселона»га қарши баҳс олдидан жуда катта ҳаяжондаман. Чунки бизга, эҳтимол, дунёдаги энг кучли жамоалардан бири рақиб бўлади. Бундай даражадаги рақибга қарши майдонга тушар экансан, энтузиазм билан ўйнаш, ҳар бир эпизодда жуда юқори даражада жамланиш керак. Катта куч билан прессинг қила олишимиз лозим. Биз бу ўйинга тайёрмиз», — дея Осимхеннинг сўзларини келтиради Le Marca Sports нашри.
Нигериялик ҳужумчи аввалроқ жароҳати сабаб бир неча учрашувни ўтказиб юборганди. Аммо халқаро танаффус даврида тўлиқ тикланишга улгурди. 9 октябрь куни Туркия чемпионати доирасида «Касимпаша»га қарши ўйинда (3:1) Осимхен майдонга атиги 13 дақиқа тушган бўлса-да, бир голли пас муаллифига айланди.
Чемпионлар лигасининг иккинчи туридан ўрин олган «Галатасарай» — «Барселона» учрашуви 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар