Осимхен қаерда ўйнашни хоҳлаши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Галатасарай» таркибида тўп суриб келаётган Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимҳеннинг яқин келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Журналист Экрем Конур тарқатган хабарга кўра, Осимҳен Туркияда ўзини жуда бахтли ҳис қилмоқда ва «Галатасарой» сафида ўйнашни давом эттиришни истайди. Клуб раҳбарияти ҳам ҳозирча уни сотиш масаласини кўриб чиқмаяпти.

Манбаларга кўра, фақат мутлақо катта, «космик» таклиф тушган тақдирдагина турк клуби форварднинг кетиши ҳақида ўйлаб кўриши мумкин. Акс ҳолда Осимхен Истанбул жамоасида қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ унга Саудия Арабистони клублари, Англиянинг юқори дивизиони жамоалари ва қатор бошқа мамлакатлардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Янги мавсумда 27 ёшли Осимхен Туркия чемпионати доирасида ўтказилган уч учрашувда бешта гол урди ва икки бор ҳамжамоасининг голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!