Остон Ўрунов нимага ишора қилди? (Фото)
6 ноябрь куни ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Нассажи Мазандаран" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда наманганликлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда Игорь Голбан ҳисобни очган бўлса, Остон Ўрунов дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшишди.
Ўйиндан сўнг Остон инстаграмдаги саҳифасига Россиянинг "Матч ТВ" телеканали ёзган постни историясига жойлаб, тез орада қайтаман, дея қисқача изоҳ қолдирди.
Бу орқали футболчи яна легионерга айланиши, Россия чемпионатига боришига ишора қилгандек. Балки бу қишки трансферлар мавсумида амалга ошиши мумкин.
Шу ўринда бир маълумотни айтиб ўтамиз, шу йили ёзда Остон Ўруновга хориждан таклиф бўлган. Аммо Ўрунов чорловларга мавсумни "Навбаҳор"да якунлаб қўйишини билдирган. Кўрамиз, Остон энди қандай йўл тутади? Ҳар ҳолда у Россия чемпионатига йўл олганда анча ёш эди. Ҳозир эса тажриба тўплади, катта ўйинларда иштирок этиб, жамоасини олдинга чорлай оладиган даражага чиқди.
Фикрлар
бориш