Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Остон Ўрунoв рамзий жамоадан жой олди!

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Улар кейинги турда "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради.

Эрон Про лигасининг 11-тур учрашувлари якунланди. Ушбу турда "Персеполис" сафида майдонга тушган Остон Ўрунoв "Шамс Азар" дарвозасига гол киритиб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.

Эроннинг "Futbol 360" нашри эса тур рамзий жамоасини тузиб чиқди. Қувонарлиси, ушбу жамоага Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон ҳам киритилди.

Маълумот учун, Теҳронликлар айни пайтда турнир жадвалида 18 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда. Улар кейинги турда "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради.

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ