Ўзбек "Аждар"ининг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум!
Оғир вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик ММА устаси Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. У 28 сентябрь куни Словениянинг Любляна шаҳрида октагонга кўтарилади. "Brave 88" турнирида "Аждар" номи билан танилган юртдошимиз Литва вакили Павел Дайлидкога қарши жанг қилади. Азамат сўнги жангини 2023 йил 7 октябрь куни "Open FC 35" турнири доирасида бразилиялик Эдиван Сантосга қарши ўтказиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритганди. Дайлидко эса жорий йил 20 апрелда "Brave 81" турнирда лихтенштейнлик Валдрин Истрефини мағлуб этган. Ҳар иккиси битта мағлубиятдан кейин 3 та ғалабали серияга эга. Дайлидко ҳозирда UFCда жанг қилаётган Шамил Газиев билан ҳам жанг қилган ва нокаут билан мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Нуфтиллаевнинг рекорди 12-1-1 кўриниш олган бўлса, Дайлидко 8-2 рекордга эга.
Фикрлар