Ўзбек ҳаками ММАда жанг қилмоқчи
МДҲ мамлакатларининг ММА оламида “Мангуст” номи билан машҳур бўлган Мансур Тўғизбоев ҳозирги кунда аралаш жанг санъатлари бўйича етакчи ҳакамларимиздан бири саналади. У Қирғизистоннинг WEF промоушени мусобақалари ҳамда Қозоғистондаги турнирларда бош рефери сифатида кўп бора фаолият юритган. Қолаверса, ўзининг “Mangust Team” клубида кўплаб ёшларга ММА сир-асрорларини ҳам ўргатиб боради. Ушбу юртдошимиз спортчилик фаолиятида кўплаб ғалабалар қайд этган эди.
Орадаги бир мунча танаффусдан сўнг, у яна жанг қилиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Тўғизбоевнинг таъкидлашича, WEFдан ташқари яна бир қатор промоушенлардан унга таклиф тушган. Барчаси ўз изига тушиб, яна катта мусобақалар қайтса, у албатта, навбатдаги жангларини ўтказишини, ҳакамлик ҳамда мураббийлик ишини ҳам давом эттиришини маълум қилди.
Фикрлар