Ўзбекистон чемпиони Мессига маслаҳат берди

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган Ривалдо Чемпионлар лигасида “Барселона”нинг қақшатқич мағлубиятидан сўнг, Лионель Мессига ПСЖга ўтишни маслаҳат берди.

- “Барселона”да иродали натижага ишонадиган футболчи қолмаган. Дастлабки учрашув натижасини ўзгартиришнинг имкони йўқ. Менимча, бу Мессининг Чемпионлар лигаси доирсида “Камп Ноу”даги сўнгги учрашуви бўлди. Клуб Мессини қандайдир соврин ютишга ишонтира олмайди. Унинг келажаги ПСЖ. Қолаверса, Лео парижликларнинг ҳақиқий савиясини амалда кўрди. ПСЖ Месси совринлар учун курашиши мумкин бўлган жамоа.

Аргентиналик ҳужумчи йиллар давомида бутун жамоа учун масъулиятни ўз елкасида кўтариб келди. Унинг энг яхши шериги Луис Суарес “Атлетико”га ўтиб кетди. Бу орқали чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчилардан бири кучайиб кетди, - деди Ривалдо.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)