Ўзбекистон чемпиони профессионал боксда дебют қилади
Ahmadbek Eshmatov
У жорий йилдаги мамлакат чемпионатида ғолиб чиққан эди.
21 декабрь куни Россияда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда Рустам Тўлаганов ўзининг иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Sports.uz манбаларига маълум бўлишича ушбу кечада -75 кгда Ўзбекистон чемпиони Одилжон Aрслонов ҳам ўзининг профессионал рингдаги дебют жангини ўтказади. Ҳозирча рақиб аниқ эмас.

Изоҳлар (0)