Ўзбекистон дрифтерлари чемпион!
Бишкек шаҳрида 2025-йилги Очиқ Қирғизистон Республикаси Дрифтинг Чемпионатининг финал — учинчи босқичи якунланди. Ушбу томошабоп мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 38 дан ортиқ кучли дрифтерлар ҳамда 9 та жамоа иштирок этди.
2025-йилги мавсум якунларига кўра:
• Ўзбекистон вакили Ли Сен Ман жами 257 очко тўплаб, Қирғизистон Республикасининг мутлақ дрифтинг чемпиони бўлди
• NAFKU Racing Team эса жамоавий ҳисобда чемпионликни қўлга киритди
Спортчиларимиз Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилиб, мамлакатимиз автоспортининг юксак даражасини намойиш этдилар ва халқаро майдонда профессионаллик ҳамда матонат намунаси бўлишди.



Комментарии