Ўзбекистон жой олган гуруҳда вазият қандай?

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Термамиз сафида дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Игорь Сергеев дарвоза устунидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тайм сўнггига яқин Насруллаев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Бироз аввал бўлиб ўтган учрашувда Австралия Сурияни мағлуб этди ва очколари сонини 6 тага етказиб олди. Қуйида вакилларимиз жой олган "B" гуруҳи турнир жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

photo_2024-01-18_21-35-06

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бобажонов Комилжон
18/01/2024 21:59
Кани кани жалолни йукот деган негативчилар сурия Австралия билан зур уйнайди сурияни простой деганлар уйинни курдиларингми сурия простой каманда эмас футбол усяпди машарипов зур уйнайди гап йук файзуллаев искендеров остон хаммаси зур уйнайди
Кахрамонжон Сафаров
19/01/2024 13:16
Комилжон укам зур таъриф берибсиз чиройли тилак ва омадли юришларни УЗБЕГИМ УГЛОНЛАРИГА тилаб турайлик УЗБЕГИМ БАЙРОГИ УЗОК ва УЗОК КАТАРда хилпиравесин УЗБЕК Футболистлари багрига хам шамол тегсин ОМАД ЁР булсин йигитларимизнинг барчасига