Ўзбекистон Кубоги финалининг бошланиш старти маълум

5 октябрь — шанба куни Фарғонада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви 17:00 да старт олади. 

Лига аввалроқ Фарғона вилоятида оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган органлар билан финал масаласида учрашган бўлиб, унда футбол мухлисларининг чипта билан стадионга киришига ўйин стартидан 2,5 соат аввал рухсат этилиши масаласида келишувга эришганди. Финал учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш учун талаб катта эканлиги, қолаверса, финал ҳуштаги чалиниши арафасида стадионга киришда тирбандликлар юзага келишини ҳисобга олиб, футбол мухлислари стадионга 14:30 дан бошлаб киришлари мумкин эканлигини маълум қиламиз.

Чипталар савдоси масаласида кейинроқ ахборот берилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!