Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши ўйини бошқа санада ўтказилади

Эронга қарши ўйин куни ўзгаришсиз қолди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қўшни Тожикистонга қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви санаси ўзгарди.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, режага бўйича 4 сентябрь кунига мўлжалланган ушбу баҳс Тожикистон футбол федерацияси илтимосига биноан 3 сентябрга кўчирилди.

Айтиш керакки, терма жамоамизнинг Эронга қарши 7 сентябрда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйини санаси ўзгаришсиз қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ