Ўзбекистон U-17 Испанияга жўнаб кетди
Ads

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўринбосарлари устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кеча тунда Испанияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция, Белгия ҳамда Шотландия U-18 терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.