Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” устидан ғалаба қозонди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳамда ушбу йиғин доирасида “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун 5 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкиллаштирилган ўйин ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда 2-0 ҳисобида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалаба қозонди. 

Голларни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида Жасур Жалолиддинов ҳамда Улуғбек Хошимовлар киритишди. Отабек Ғуломхўжаев жамоаси 8 октябрь куни Испанияга жўнаб кетади. 
 
Эслатиб ўтамиз, Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ