Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Ўзбекистонлик теннисчи 7 йилга дисквалификация қилинди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Расмий хабар.

Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган ўйинларда иштирок этган учун 7 йилга дисквалификация қилинди. Теннисдаги келишилган ўйинларни текширишга ихтисослашган Tennis Integrity Unit ташкилотининг маълум қилишича, 25 ёшли ракетка устаси 2014, 2015 ва 2019 йилларда уч бор келишилган ўйинларда иштирок этган.

Якунда теннисчи дисквалификация қилинди ва 12 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Ушбу қарор 2020 йилнинг 18 декабридан кучга кирди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ