Ўзбекистонликлар Эронни "босиб олди"
Кеча Эрон чемпионати 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Чемпионлик учун курашаётган Теҳроннинг икки клуби ҳам бу сафар ғалаба қозонди.
Дастлаб, "Нассажи Мозандарон" - "Персеполис" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ҳамюртимиз 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада супер рейд уюштириб, яна бир голни ўз номига ёздириб қўйди. Шу тариқа, "қизиллар" ўз очколари сонини 56 тага етказиб олди.
Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" ўз майдонида "Зобахан"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, Алияри ҳисобни очган бўлса, Машарипов имкониятларни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларда эса Бланко жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, "Истиқлол" очколари сонини 57 тага етказиб, яна пешқадамга айланди.
Ўзбекистонлик футболчилар 26-турнинг рамизий жамоасига киритлиди. Ўрунов турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг ҳаракатлари 8 баллга баҳоланди.
Фикрлар