ЎзФҲМ раҳбари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази раҳбари Лазиз Қўчқоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан расман лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
"Икки ярим йиллик фаолиятим давомида ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, ҳакамларнинг ҳалол ва жозибали иш олиб боришига ва Марказ учун ижобий ислоҳотлар ўтказишга бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ушбу йўналиш мен учун катта тажриба бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бутун ўзбек футболи жамоатчилигига, жонкуяр мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Марказнинг келгуси фаолиятига эса фақат муваффақият ва зафарлар тилаб қоламан!" — Лазиз Қўчқоров.
Маълумот учун, Лазиз Рихсибоевич 2022 йил 16 июндан Марказ раҳбари сифатида иш бошлаганди.
Фикрлар