
Ўзимизда ҳам “Ламин Ямал” бор!
Айни пайтда жаҳон футболининг энг ёрқин истеъдоди сифатида “Барселона” етакчиси Ламин Ямал тилга олинаётган ҳақиқат.
Бироқ “Челси”нинг бразилиялик собиқ футболчиси Виллиан “аристократлар”нинг 18 ёшли футболчиси Эстевао Виллиан ҳам талант бобида испаниялик ўйинчидан кам эмаслигини таъкидламоқда.
Мавсумни “Фулхэм” таркибида ўтганган 36 ёшли Виллиан ўз ҳамюрти ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
- Эстевао катта салоҳият эгаси эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ ва у ўзида керакли бўлган жуда кўп сифатларни мужассам этган. Унинг асосий устунлиги шундаки, у ҳали жуда ёш, бироқ Ламин Ямал даражасида потенциалга эга. Уларнинг ўйин услуби ҳам бир-бирига ўхшайди.
Бу футболчи Англияда “Челси” сафида ўйнаб, жуда катта муваффақиятларга эришишига умид қиламан. У кўп гол уриш орқали, узоқ йиллар давомида клубга нуфузли совринларни ютишга ёрдам беради, - деди Виллиан.
Эстевао Виллиан “Палмейрас” тарбияланувчиси ҳисобланади ва гарчи “Челси” билан шартнома тузган бўлса-да, Бразилия клубида ўйнаб турибди. Тез орада АҚШда бошлагандиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам 18 ёшли футболчи “Палмейрас” шарафини ҳимоя қилади. Ва шундан сўнг, “Челси”га кўчиб ўтади.
Фикрлар