Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Палмер Англия терма жамоаси чақирувини рад этмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Челси» футболчиси Коул Палмер сентябрь ва октябрдаги Англия терма жамоаси ўйинларига чақирувдан воз кечмоқчи.

«Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер сентябрь ва октябрь ойларида ўтказиладиган Англия терма жамоаси ўйинларига чақирувдан воз кечиш ниятида.

The Athletic нашри хабарига кўра, футболчи яқинлашиб келаётган терма жамоа йиғинини ўтказиб юбориш орқали ўзини ортиқча юкламадан асрашни мақсад қилган.

Англия терма жамоаси таркибидан яна икки футболчи – Маркус Рэшфорд ва Кобби Майну ҳам чиқиб қолиши мумкин. Улар кечаги «Фулхэм» (1:1) учрашувида жароҳат олган. Уларнинг миллий жамоа сафидаги келгуси ўйинларда қатнашиши тиббий кўрик натижаларига кўра ҳал этилади.

Терма жамоалар учун ажратилган танаффус даврида Англия УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидан тўртта ўйин ўтказади. Томас Тухел бошқарувидаги жамоа 26 сентябр куни Испания, 3 октябрда Хорватия ва Чехияга қарши икки бор – 29 сентябр ҳамда 6 октябр кунлари майдонга тушиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ