Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Махмудов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари О.Эргашев, спортчилар, тренерлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ушбу мамлакат чемпионатида 250 нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда. Мусобақа 24 апрелга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!