Паралимпия. Пара велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатига тайёрланишмоқда
Аксарият паралимпия терма жамоалари қатори пара велоспортчиларимиз ҳам шу кунларда муҳим мусобақалардан олдидан ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
“Ушбу ўқув-машғулот йиғинимиз пойтахтимизда жойлашган велотрекда ўтказилмоқда. Унда жами 13 нафар спортчи ва 3 нафар тренер иштирок этмоқда. Кунига 2 маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Уларда асосий эътибор техник ва жисмоний тайёргарликка қаратилган.
Сентябрь ойида айнан трек пойгалари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган. Айнан мана шу мусобақадан сўнг октябрь ойида Францияда бўладиган трек бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиб аниқлаб олинади”, - деди пара велоспорт бўйича тренер Дилмурод Сиддиқов.
Фикрлар