Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Паралимпиячимиздан олтин!

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Шерзод Намозов – икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Ҳозиргини пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -60 кг вазн тоифасида финал баҳси якунланди. Олтин медал учун кечган курашда ҳамюртимиз Шерзод Намозов грузиялик Зураб Зурабианига қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Шерзод Намозов бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ