"Париж-2024". Улуғбек Рашитовнинг финалдаги рақиби аниқ бўлди
"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади.
Таэквондо WТ бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов иккинчи олтин медал сари яна бир дадил қадам ташлади. Ҳамюртимиз испаниялик Хавер Пересга қарши кечган ярим финал жангида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Вакилимизнинг финалдаги рақиби иорданиялик Заид Карим бўлади. Жанг тахминан бугун кечки соат 00:00да старт олади.
Рашитов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритгач, сайтимизга интервью берган эди. У нима сабаб таэквондони танлагани, кумири, фаолиятидаги энг қийин рақиблар ва Олимпиададаги иштироки ҳақида гапириб берган эди. У бугун иккинчи маротаба финалга чиқди. Қуйида интервьюни томоша қилинг!
Фикрлар