Париж. Надаль қийинчилик билан чорак финалга чиқди

Париж шаҳри "Мастерс" туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи рақамли ракетка устаси Рафаэль Надаль бугун навбатдаги ўйинини ўтказди. Австралиялик Жордан Томпсонга қарши кортга чиққан Надаль осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди. Сетларнинг дастлабкисини катта устунлик билан ўз фойдасига ҳал қилган испан спортчиси кейингисида тай-брэкда тер тўкишга мажбур бўлди. Якуний ҳисоб: 6:1, 7:6(7:3).

Энди Рафа чорак финалда ҳамюрти Пабло Карреньо Буста билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)