Париж Олимпиадасининг рамзи ўзгарди

Бутун дунё яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган бир маҳал 2024 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлари мусобақанинг янги логотипи билан барчанинг диққат-эътиборини ўзига тортишди. Бугун эрта тонгдан бутун дунё бўйлаб Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг янги рамзидан чиққан чўқ аста-секин аланга олмоқда. Ҳа, янги логотипга айнан шундай таъриф бериш мумкин. Унда бир вақтнинг ўзида Олимп тоғида аланга олган олов ва Франция Республикасининг миллий рамзларидан бири бўлмиш Марианнани учратиш мумкин.

Ташкилотчилар оловга берилган таърифда Париж-2024 иштирокчилар ҳамда мухлислар учун энергия ва унутилмас дақиқаларни тақдим этишига ишора эканини айтиб ўтишмоқда. Марианна эса французлар назлида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун революцион руҳиятни англатади.

Маълумот учун, Париж 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар Олимпия ўйинларини қабул қилса, Паралимпия ўйинларига 28 август – 8сентябрь кунлари мезбонлик қилади.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!