"Пахтакор" "Бунёдкор"нинг яна бир футболчиси билан шартнома имзолади
"Бунёдкор"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"да
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевга қизиқиш билдираётганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи "шерлар" билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Ҳозирча, клуб расмий сайтида бу борада маълумот тақдим этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" олдинроқ Акрам Комиловни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар