"Пахтакор" дарвозабони Беларусь терма жамоасидан чақирув олди!

CHERY AUTO

Охирги ўйинларда "Пахтакор" дарвозасини қўриқлаб келаётган посбон Павель Павлюченко Беларусь терма жамоаси йиғинида иштирок этади. Бош мураббий уни ҳам кенгайтирилган таркибга жалб қилган.

Евро-2024 саралашида қатнашаётган Беларусь термаси 18 ноябрь куни Андорра ва 21 ноябрь куни Косово терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Айни вақтда улар 8 та ўйиндан сўнг 6 очко жамғарган ва 6 жамоа ичида 5-поғонани банд этган.

Маълумот ўрнида, Павель 2017 йилда мамлакат бош жамоасида дебют қилган. Ҳозиргача 25 ёшли посбон Беларусь термасида 11 ўйинни ўтказишга муваффақ бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!