"Пахтакор" ҳимоячиси қишда жамоадан кетади
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клубида португалиялик мураббийлар штаби иш бошлади. Амалдаги мураббий Максим Шацких ўрнини Педро Морейра эгаллади.
Бизга маълум бўлишча, ҳимоячи Дилшод Саитов қишки трансфер ойнасида катта эҳтимол билан "Пахтакор"ни тарк этади. 25 ёшли футболчи Морейранинг режаларида йўқ.
Маълумот учун, Саитов 2024 йилги мавсумнинг кўп қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. "Шерлар" аъзоси жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар