“Пахтакор” тўпурари Ўруновга ким устозлик қилиши кераклигини айтди

“Пахтакор” таркибида биринчи Ўзбекистон чемпионатида чемпион ва тўпурар бўлган Валерий Кечинов ўзининг собиқ жамоаси “Спартак” ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- “Спартак” мавсумни яхши бошлаган эди. Лекин “Сочи” ва “Зенит”га қарши ўйинда аввалги ўйинни кўрмадик. Клубга нимадир бўляпти. Буни тахмин қилишдан бошқа иложимиз йўқ.

Мен доим жамоаларни маҳаллий мураббийлар бошқариши тарафдори бўлганман. Агар Станислав Черчесов миллий терма жамоани бошқармаганида “Спартак” бош мураббийлигига жуда муносиб номзод эди. У жамоа ўйинини шакллантириб, тартиб-интизомни жойига қўйишга уста, - деди Кечинов.

Айни пайтда “Спартак”ни бошқараётган Доменико Тедеско тез орада Москвани тарк этиши кутилмоқда. Клуб айни пайтда бир неча мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқатиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!