"Пахтакор"да нималар бўлмоқда?

BEPUL PROPAN

Ўтган мавсум натижаларидан кейин "Пахтакор" жорий мавсум олдидан катта мақсадлар ва режаларни ўз олдига қўйди. Янги мураббий олиб келинди, янги трансферлар, футболчилар билан янги шартномалар тузилди. Аммо Суперлигада 8-турдан сўнг "шерлар" 5 мағлубият билан 11-ўринда боряпти. Фарғонада "Нефтчи"ни, Тошкентда эса "Ал-Ҳилол"ни ютганига қарамай, Педру Моррейрани кетишини истаган мухлислар ҳам кам эмас.

Сўнгги соатлардаги асосий мавзу португалиялик мураббий ҳақида бўлди. Унинг истеъфога чиқарилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Sports.uz'га маълум бўлишича, ҳали Педру расман жамоани тарк этгани йўқ. Унинг иши вақтинчалик тўхтатилган ва келажаги тез орада маълум бўлади. "Пахтакор" томони уни бир ойлик таътилга чиққанини айтмоқда. 

Моррейранинг "шерлар" билан шартномаси борлиги ҳақида ҳам унутмаслик керак. Бундай пайтда у битимни бекор қилиши қийин масала ва шартнома бир томонлама бекор қилинса, клуб компенсация, ёки мураббийнинг қолган маошини тўлаши керак бўлади. Ўтган йили декабрда 1+1 кўринишида томонлар келишиб олишганди. 

Моррейрадан кейин "Пахтакор"ни ким бошқариши ҳам қизиқ. Айни пайтда жамоани кейинги ўйинларга Камолиддин Тожиев тайёрламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
05/05/2025 22:12
Португалиялик тренер эмас айрим нопок судьялар билан уртакашлар кетса Суперлигада пахтакор уз-узидан йуколиб кетади