Пэн Шуайнинг мақсади жиддий
Ads

Хитойлик теннисчи Пэн Шуай Наньчан шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида муҳим ғалабани қўлга киритди.

Пэн ушбу босқичида ҳамюрти Чжу Линга қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 7:6 ҳисобида зафар қучди ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Шу тариқа "JiangXi Open" мусобақасининг ярим финалида Пэн Шуай швейцариялик Виктория Голубич, ёки қозоғистонлик Елена Рибакина билан куч синашадиган бўлди.