Пеналти йўқдек, аммо бугун "Навбаҳор"...

Ҳозиргина ўз якунига етган ўйин, барчада икки ҳил таассурот қолдирди. Билмадим, кимдир ҳакамнинг қарорини муҳокама қилган бўлса, бошқалар "Навбаҳор"нинг юқори прессинг ва майда пас билан тўп сурганини эътироф этмоқда. Вазиятга қандай баҳо бераётганингиз, унга қандай кўз билан қараётганингизга боғлиқ.

Тўғриси, биринчи ўйиндан кейин, "Пахтакор"ни фaворит бўлишини тахмин қилган эдим. Сабаби, Шерлар устози қўллаган 3 та марказий ҳимоячига суянган схема 100 фоиз ўзини оқлаган эди. Бу баҳсда Макс бироз таваккалдан қўрқди. Бунга унда асос ҳам етарлича. Ёдингизда бўлса, Намангандаги биринчи ўйинда Иля Мартинович рақиб ҳужумчиларининг босимига дош бера олмаган ва натижада мураббий 4-3-3 схемасига ўтишига тўғри келган эди.

Marucish

Бу ўйинда Зоран Марушичнинг 90 дақиқа актив прессингда бўлишини инобатга олган холда, Шацких таваккал қилишни истамади. Айнан мана шу қарор якунда "Навбаҳор"га ўйинда кучлироқ бўлиш имконини берди. Болтабоев-Жокич ва Сигар-Ашурматов тандемлари биргаликда ўз зоналарида бир метр ҳам бошлиқ қолдиргани йўқ. Шу боис, "шерлар" бутун ўйин давомида бирорта комбинацион ҳужум уюштиришни уддасидан чиққани йўқ. Киритилган гол ҳам стандартдан сўнг, юзага келди.

"Навбаҳор" тепган биринчи пеналти борасида ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Иккинчиси борасида, ўйинни телеэкранда кўрганларга ҳавас қилиб бўлмайди. Менимча, бу тарихий 10 сонияни энди ҳеч ким адекват фикр билдириш учун ортга қайтара олмайди. Агар воқеага реал баҳо берадиган бўлсак, тезликда кетаётган футболчига бироз тегиниб кетиш ҳам уни йиқилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳа, Асад Собиржонов ҳам бироз "рол" ижро этди, аммо бу футболнинг бир бўлаги. Бунинг учун Асадни "койиб бериш" мантиққа тўғри келмайди. Учрашувни трансляцияси ҳам аъло даражада ўтди деб бўлмайди. Баҳсли вазият фақат биргина ракурсдан олиб берилгани учун, аниқ фикр билдириш имконсиз. Билмадим, аммо ўйинни "тортиб" чиқиш учун "Пахтакор"да етарлича вақт бордек туюлган эди. Самвел Бабаян ўйин темпини тушириб, тоза футбол вақтини кескин камайтириб юборди. Бу хунук ва ёқимсиз бўлмасин, услублардан бири. Шунга қарамай, "Пахтакор" бемалол тўп назоратини қўлига олиб, ўйинни "қутқариб" қолиш учун курашиб кўрди. "Шерлар" қанчалар уринмасин, ўйин бошида танлаган тактика ўзини умуман оқлагани йўқ. Буни Шацкихни ўзи ҳам матбуот анжуманида тан олди. У айни дамдаги энг кучли ярим ҳимояга эга "Навбаҳор"га ярмим ҳимояда "жанг" таклиф қилди. Ўйини томоша қилган бўлсангиз, иккинчи бўлимда Жамшид Искандеров жуда эркин ва бемалол тўп сурди. Сабаби, "шерлар" ярим ҳимояси шунчаки вазиятни ўз қўлига олишни уддалай олгани йўқ.

Ҳакамлик, трансляция ва бошқа деталларни четга суриб қўйсак, бугун "Навбаҳор" "Пахтакор"га қараганда, кўпроқ ғалаба қозонишни истагандек туюлди. Кўпроқ ҳужумга ўтди, яхшироқ зарба берди ва тартибли ҳимояланди. Менимча, шу омиллар якунда ярим финал йўлланмасини "лочинлар"га тақдим этди. "Пахтакор" буёғига бор эътиборини энди чемпионат ўйинларига қаратишга мажбур.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Uzbek Bek
03/09/2022 06:55
Uzi Navbahor anchadan buyon gʼalabaga haqli edi va nihoyat bu kunlar ham keldi
&
Восток
03/09/2022 08:47
Ннгилишни тан олиш..мардлик хисобланади
&
Muhiddin
03/09/2022 11:15
Яхёхўжа рахмат сизга мен бу сайтни фақат сиз учун кузатаман. Сабаби сиз доим нейтрал ва холиссиз. Навбахор хар тарафлама кучли эди йиғлоқи Макс жамоасидан
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 12:20
Хайф сенларга узбек футбол ини нокобул химоячилари