Пеп “Челси”га келди
Испаниялик ҳимоячи Пеп Чаварриа Англиянинг “Челси” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда лондонликлар клубининг расмий сайти хабар берди.
- “Челси” Испаниянинг “Райо Вальекано” клубидан Пеп Чаварриа билан шартнома имзолаганини мамнуният билан эълон қилади.
Испаниялик футболчи “Стэмфорд Бридж” клуби билан 2031 йилга қадар шартнома имзолади ва 2026/2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида Кобхэмда янги жамоадошлари билан машғулотларни бошлайди, - дейилади хабарда.
2025/2026 йилги Испания чемпионати мавсумида 28 ёшли Пеп Чаварриа 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг Конференциялар лигасида 8 та ўйини ва 1 та голли узатмаси бор.

Фикрлар