Перес Моуриньонинг таклифини маъқуллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клубида яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Флорентино Перес жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг илк трансфер сўровига розилик берди.

 

Инсайдер Альберто Перейра тарқатган маълумотга кўра, Перес португалиялик мутахассис таклифига кўра, Хорватия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олиш режасини маъқуллаган. 

 

Маълум қилинишича, «қироллик клуби» футболчини ёзги трансфер ойнасининг ўзидаёқ қўлга киритишга ҳаракат қилади.

24 ёшли Гвардиол «Манчестер Сити» сафини 2023 йил августидан бери ҳимоя қилиб келмоқда. 

 

Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июни охиригача мўлжалланган. Марказий ҳимоячининг тахминий бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!