Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Перишич узоқ муддатга сафдан чиқди

У тўпиғини қайриб олди.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич машғулотлар пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хорватиялик футболчи мюнхенликларнинг янги аъзоси Альваро Одриосола билан тўқнашиш натижасида тўпиғини қайриб олган. У энди тахминан 4 ҳафта майдонга тушолмайди.

Маълумот учун, Перишич жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ