Перу ЖЧ-2018нинг 32-иштирокчиси бўлди (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввалроқ ЖЧ-2018га саралаш босқичи минтақалараро плей-офф баҳси жавоб ўйинида Перу ўз майдонида Янги Зеландияни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа перуликлар келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиалнинг сўнгги - 32-иштирокчиси бўлишди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги илк ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилганди.