Петра Квитова навбатдаги рақибини кутмоқда
Ads

Чехиялик теннисчи Петра Квитова Хитой пойтахти Пекин шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган мусобақада ғолибона юришини давом эттирмоқда.

Мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида Петра франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқиб, якунда ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "China Open" мусобақасининг учинчи босқичида Квитова швейцариялик Белинда Бенчичга қарши ракеткасини қўйядиган бўлди.