Пике: Рамос билан муносабатларимиз жуда яхши

“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике “Реал” сардори Серхио Рамос билан ўзаро муносабатлари яхши эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларга нисбатан яна бир бор ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рамос билан муносабатларимиз жуда яхши. Биз биргаликда Испания терма жамоасида узоқ вақтдан буён бирга тўп суриб келамиз. Бироқ, шанба куни ҳар ким ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилади”, - дейди Пике Marca нашрига берган инетрвьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги навбатдаги “Эл-классико” эртага “Камп-Ноу” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Маълумот учун, “Барселона” чемпионатнинг ортда қолган 13та тури якунларига кўра “Реал”дан 6 очкога ортда қолмоқда. Мадридликлар ҳисобида 33 очко мавжуд ва улар мос равишда турнир жадвалининг 1-поғонасида боришмоқда.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!