Пиццачилар ҳам "Манчестер Сити" устидан кулди
"Шаҳарликлар" мураккаб аҳволда
«Манчестер Сити» жиддий жазога дуч келиши мумкин. Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, клуб молиявий қоидаларни бузиш бўйича айбдор деб топилган.
Тергов доирасида 115 та эпизод кўриб чиқилган бўлса, шундан 114 таси бўйича айблов тасдиқлангани айтилмоқда.
Шу орада Буюк Британияда фаолият юритаётган Domino's Pizza тармоғи ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» устидан ҳазил қилди.
Пиццерия саҳифасида бўш пицца қутиси акс этган сурат жойланиб, у қуйидаги изоҳ билан эълон қилинди: «Сизларга «Манчестер Ситига ҳамдардлик» пиццасини тақдим этамиз».
Яъни Domino's Pizza «Манчестер Сити»га ҳеч қандай ҳамдардлик билдирмади. Буни тушуниш қийин эмас – агар қоидалар ҳақиқатан ҳам бузилган бўлса, жавобгарликка тортиш табиий ҳол. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» қарор устидан шикоят беришга тайёрланаётгани маълум қилинган.

Изоҳлар (0)