Плей-офф. Превью. "Олимпик" - "Металлург"
9 декабрь куни Суперлига йўлланмаси учун охирги плей-оффда "Олимпик" ҳамда "Металлург" клублари беллашадилар.
Мазкур жамоалар кучлилар сафида бугунгача 6 марта тўқнаш келганлигини кўришимиз мумкин. Ортда қолган учрашувларда жамоалар бир хил очко жамғаришган. Томонларда иккитадан ғалаба бор, яна иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати пойтахтликлар фойдасига – 9:7.
“Олимпик” бугунга қадар Суперлигада 80 та ўйин ўтказган: 22 та ғалаба, 28 та дуранг, 30 та мағлубият, тўплар нисбати 82:100. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 5:0 (“Сурхон”, 2022), энг йирик мағлубияти – 0:6 (ОКМК, 2022).
“Металлург” кучлилар сафида бугунгача 773 та учрашув ўтказган. Шуларнинг 251 тасида ғалаба қозонган. 169 ўйинда дуранг ўйнаган. 353 учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар фарқи – 918:1151. Кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (“Семурғ” – 2001, “Хоразм” – 2006, “Машъал” – 2016), энг йирик мағлубияти – 0:7 (“Навбаҳор” – 2003, “Насаф” – 2004).
Фикрлар